Начо ва Анчелотти ўртасида келишмовчилик юзага келди

  • 29 Feb 20:36
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Реал" ҳимоячиси ҳамда сардори Начо Фернандес ва жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўртасига совуқчилик тушди. Бу ҳақда "The Athletic" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, испаниялик футболчи "Севилья" билан учрашувнинг иккинчи бўлимда алмаштирилгани учун Карлодан норози бўлди. Қайд этилишича, Начо Анчелоттига тўлиқ ишонмай қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган “Реал” – “Севилья” учрашуви "қаймоқранглилар"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Жорий мавсумда 34 ёшли Начо барча турнирларда 29та учрашувда қатнашди.

Comments

You must be logged in to commet!