"Наполи" Артурни ўз таркибига қўшиб олмоқчи

  • 30 Aug 04:58
  • Suhrob Xolbekov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур "Наполи"га ўтиши мумкин. Уни неаполликлар ижарага олиш устида ишламоқда. Аммо томонлар ҳали келишиб олишгани йўқ. 

Tecno

Манбаларга кўра, шартномада сотиб олиш банди бўлмайди ва бразилиялик футболчи келаси ёзда жамоа таркибига қайтиб келади. Унинг туринликлар билан тузган битими эса 2026 йилгача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз. Артурни "Ювентус" 2020 йилда 80 миллион еврога сотиб олган ва шундан кейин икки марта ижарага берди. "Ливерпуль" ва "Фиорентина"да ўйнаган ярим ҳимоячининг айни пайтдаги нархи 15 миллион евро. 

Comments

You must be logged in to commet!
Асманов Асман
30/08/2024 07:10
Тогри Артурни нархи уша пайтда 80 млн эди. Лекин Ювентус Уни алмаштирган Пянич Билан рокировка килишган. 31 млн эвазига.