"Наполи" Гаттузо ўрнига 3 та мураббий номзодини кўриб чиқмоқда

  • 11 Feb 07:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Наполи" клуби мавсум якунлангач бош мураббий Женнаро Гаттузо билан хайрлашмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, неаполликлар раҳбарияти Гаттузо қўл остидаги жамоанинг қайд этаётган қониқарсиз натижаларидан норози бўлмоқда. Ушбу натижалар аввалги бош мураббийи Карло Анчелоттиникидан ҳам ёмонроқ бўлмоқда.

“Наполи” Гаттузо ўрнига "Верона" устози Иван Юрич, "Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини ва ҳозирда ишсиз юрган Лучано Спаллеттилар номзодини кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузонинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Жамоа айни дамда А Серияда 30 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!