"Насаф"нинг Туркиядаги рақиблари номи маълум

CHERY AUTO

Аввал хабар қилганимиздек, "Насаф" футболчилари 5 февралдан 19 февралга қадар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.

Tecno

Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишади. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ҳозирча улардан бешта рақибнинг номлари маълум. Олтинчи жамоа билан эса музокара олиб борилмоқда. Қаршиликларнинг рақиблари Украина, Македония, Қирғизистон, Белоруссия давлатлари жамоалари бўлади.

"Насаф" футболчиларининг Анталиядаги назорат учрашувлари жадвали:

7 февраль – “Колос” (Украина)

10 февраль – “Ворскла” (Украина)

11 февраль – “Брегалница ” (Македония)

14 февраль – “Дордои” (Қирғизистон)

17 февраль – “Торпедо Белаз” (Белорус)

Comments

You must be logged in to commet!
&
Пахтакор бос
06/02/2020 16:19
Ўзи билан тенг кучли командалар экан!