"Навбаҳор" Эрон сафарига тараддуд кўрмоқда

  • 04 Nov 17:45
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 4-туридан ўрин олган баҳсни сафарда Эроннинг “Нассажи Мазандаран” жамоасига қарши ўтказади.

Tecno

"Навбаҳор" матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ўйинда қатнашиш учун “Навбаҳор” ПФК делегацияси аъзолари 5 ноябрь куни тунги 3:30 да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Тошкент – Шаржа – Теҳрон йўналиши бўйича парвоз қилишади ва Теҳрон вақти билан соат 11:00 да Эрон пойтахтига етиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Нассажи Мазандаран” - “Навбаҳор” баҳси 6 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!
Жабборов Ахмаджон
04/11/2023 18:41
Омадини берсин.