"Нефтчи" кутилаётган трансферни амалга оширди

  • 02 Jan 12:34
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

“Нефтчи” жамоаси Дониёр Нарзуллаевдан кейин яна бир трансферни эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабарида ёзилишича, бугун фарғоналикларнинг собиқ ўйинчиси, бундан аввал “Сурхон” клуби таркибида жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган Ҳусниддин Ғофуров билан шартнома имзоланди. Бу кутилаётган трансфер эди, чунки илгари Sports.uz сайти орқали футболчининг айнан "Нефтчи"га ўтиши ҳақида хабар берилганди.

хусниддин

Маълумот ўрнида, Ҳусниддин Ғофуров шу кунгача дастлаб “Нефтчи” (2016 - 2018) сўнгра, “Сурхон” (2019 - 2021) клубида фаолият юритган. Ўтган мавсумни “Сурхон” жамоаси аъзоси сифатида ўтказиб, 26 та учрашувда майдонга туширилган ва 2 та голга муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!