Неймар АПЛда ўйнаши мумкин

  • 03 Dec 18:22
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Неймар "Сантос" билан амалдаги шартномаси якунлангач, фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal нашри ёзмоқда.

Tecno

Манбада ёзилишича, 33 ёшли футболчи карьерасини АПЛда давом эттиришни ўйлаб кўрмоқда. Ҳозирда ҳужумчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. МЮ Неймар учун фаолиятини давом эттиришнинг ягона варианти эмас. Аввалроқ ҳужумчи "Интер Майами"га ўтиб, "Барселона"да бирга ўйнаган жамоадошлари Месси ва Суаресга қўшилиб бирга ўйнаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчининг "Сантос" билан амалдаги шартномаси қишда якунига етади. Неймар жорий мавсум 28 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол киритди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.  

Comments

You must be logged in to commet!