Неймар қаерда ўйнашини ҳал қилди

  • 08 Mar 17:43
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг клубдан кетиши кейинги пайтда жуда кўп муҳокама қилинмоқда. Аксарият мутахассислар Париж жамоаси таркибида бразилиялик юлдуз бўлган пайтда анча яхши ўйин намойиш қилишини таъкидламоқда.

Клуб раҳбарияти ҳам ҳар мавсум учун 50 миллион евро маош олаётган ҳужумчидан бир неча маротаба қутилишга ҳаракат қилиб кўрган. Шунга қарамай, Неймар Париждан кетишга шошилмаяпти.

Lequipe нашрининг маълум қилишича, бразилиялик ўйинчини Франция пойтахтидаги ҳамма нарса қониқтиради. У шартномасининг сўнгги куни – 2025 йилнинг 30 июнигача ПСЖ сафида қолмоқчи.

Неймар айни пайтда жароҳатини даволатмоқда. Бу мавсум 31 ёшли футболчи учун эрта якунланди. Унгача, Неймар барча турнирларда 29 маротаба майдонга тушиб, 18 та гол ва 16 та ассист қайд этиб улгурган эди.

Comments

You must be logged in to commet!