Неймар ёки Мбаппе? Лопетеги кимни танлади?

  • 18 Jun 22:15
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Хулен Лопетеги жамоа раҳбарияти ёзги трансферлар даврида сотиб олишни истаган ПСЖ форвардлари – Неймар ва Килиан Мбаппе ўртасида ўз танловини амалга оширди.

Tecno

Бир қатор испан нашрларининг хабар беришича 51 ёшли мутахассис клуб президенти Флорентино Перес билан жамоа ҳужум чизиғини бразилиялик юлдуз билан эмас, балки франциялик ёш иқтидор эгаси билан кучайтиришни келишиб олган.

Таъкидлаш керакки, Лопетеги Мбаппенинг номзодига бир қатор факторларни ҳисобга олган ҳолда тўхталган. Масалан, унинг нархи бразилиялик юлдуз жамоадошига нисбатан бироз камроқ, унга салбий таъсир кўрсатадиган муҳит йўқ, у жуда камтарин ва у анча ёшроқ.

Comments

You must be logged in to commet!