“Неймар йўқол!”

  • 04 May 12:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ фанатлари жамоа ҳужумчиси Неймарнинг уйи олдида норозилик намойиши ўтказди.

Tecno

Манбаларнинг таъкидлашича, ашаддий мухлислар бразилиялик футболчига жиддий эътирозларни билдириб, “Неймар йўқол!”, деб ҳайқирган.

Аввалроқ, жамоа натижаларидан норози мухлислар клуб қароргоҳига бориб, намойиш ўтказган эди. Улар Лионель Месси, Неймар, бош мураббий Кристоф Галтье ва клуб хўжайини Нассер Ал-Хелаифийни ҳақорат қилиб бақирган.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳар мавсум 50 миллион евро атрофида маош олаётган футболчи жамоанинг азалий орзуси – Чемпионлар лигаси бош соврини олиб бера олмаяпти.

Неймар жорий мавсум барча турнирларда 29 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 17 та ассист расмийлаштирди. Ҳозир 31 ёшли футболчи жароҳатини даволатиш билан банд.

 

Comments

You must be logged in to commet!