Неймарнинг кейинги жамоаси номи маълум

  • 07 Nov 11:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Неймар бир йилдан ортиқ давом этган даволаниш ва тикланиш жараёнидан кейин яна “Ал-Ҳилол” шарафини ҳимоя қила бошлади.

Tecno

Бразилиялик юлдуз ёзда жамоасини ўзгартиши мумкинлиги айтилмоқда.

“Сантос” клуби ўзи тарбиялаган юлдузни 2025 йилнинг ёзида Бразилияга қайтаришга қарор қилди ва бу борада иш олиб бораётганини маълум қилди.

- Неймар кейинги йилнинг июнь ойида “Сантос”га кўчиб ўтади. Биз бу борада музокара олиб боряпмиз. У қайтади, - деб баёнот берди “Сантос” клуби.

Неймар футбол ўйнашни “Сантос”да ўргандан ва ўн йил шу клуб тизимида юрган. Унинг саудияликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунланади. Лекин "Ал-Ҳилол" яна жароҳат олган юлдуздан тезроқ қутилмоқчи. 

Comments

You must be logged in to commet!