
Николас Жексон "Челси"ни тарк этади
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Николас Жексон катта эҳтимол билан клубни тарк этади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, жорий трансферлар даврида Жексон "Челси"ни тарк этиши кутилмоқда. Жамоа бош мураббийи Энцо Мареска ҳужумчи билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни инкор этмади.
"Трансферлар ойнаси вақтида ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу Николас Жексонга ҳам тааллуқли. Ну ёз иккита ҳужумчи билан шартнома имзоладик, кўрамиз", - деди Мареска.
Ўтган мавсумда 24 ёшли сенегаллик футболчи 37 та учрашувда 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Трансфермаркт портали мутахассислари Жексоннинг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Comments