Нўъмон Ҳасанов: Барча мухлислардан узр сўрайман

  • 26 Feb 22:40
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди. Унда меҳонлар 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Tecno

Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Тўғриси, кўпинча ўйин пайтида ҳиссиётларни жиловлаш осон бўлмайди.“Андижон” билан бўлган бугунги учрашув пайтида ҳам худди шундай ҳолат кузатилди ва андижонликлар устози Отабек Ғуломхўжаев билан бироз тортишув юзага келди. Аммо танаффус пайтида Отабек Ғуломхўжаевга узримни етказдим. Ўша вазиятда ўзимни тутиб туролмаганим учун яна бир маротаба Отабек Ғуломхўжаев, шунингдек, “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари мухлисларидан ҳам узр сўрайман.

Comments

You must be logged in to commet!
Ulugbek Hakimov
26/02/2021 23:06
Go
&
27/02/2021 09:38
Аслида нима бу'лди холис ёзворинглар