
Нойер Доннаруммани танқид қилди, Италиялик посбоннинг агенти бунга жавоб қайтарди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/4 финалида ПСЖ "Бавария"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг илк таймида Жамал Мусиала Доннарумма билан тўқнашувда оғир жароҳат олди – у майдондан носилкада олиб чиқилди ва унда оёқ синиши аниқланди.
Мусобақа сўнггида "Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер рақибини танқид қилди:
"У бундай ўйнаши шарт эмасди! Жароҳат хавфини яхши тушунарди. Уни чақирдим: "Бундай ўйнаш шарт эмас эди! У жароҳат етказиши мумкинлигини тушунарди. Мен Жанлуижига: "Унинг олдига боришни хоҳламайсанми?" дедим. Мен бошқача муносабат билдирган бўлардим" – деди Нойер.
Унинг танқидига Винченцо Райола жавоб қайтарди:
"Аслида, мен Нойерни тушунаман. Тибо Куртуа айтганидек, у ўз жамоадошини ҳимоя қилиши табиий ҳол. Шунингдек, у бошқача йўл тутиш мумкин эди, деб айтганида ҳам ҳақ. Бу тўғри, лекин биз ҳаммамиз турличамиз ва ҳар биримиз қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Бу дарвозабонлар ва ҳужумчилар ўртасидаги абадий беллашувдаги ўйин эпизоди эди. Бу футболдаги классик тўқнашув. Доннарумма ўтган декабрда "Монако"га қарши ўйинда кўзидан айрилиш хавфига тушган, Нойер эса 2014 финалида Игуаинга қаттиқ зарба берганди. Кейин кечирим сўраган" – дея жавоб берди Жанлуижининг агенти Райола.
Comments