ОЧЛ. Ҳал қилувчи учрашувлардан бири ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилди

CHERY AUTO

Айни кунларда Қатарда Осиё Чемпионлар Лигаси ғарб минтақаси гуруҳ босқичи учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Tecno

Бугун "C" гуруҳи сўнгги турида "Персеполис" - "Шаржа" учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу беллашув бевосита плей-офф йўлланмаси учун бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, мазкур муҳим беллашув ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Ҳамюртимиз, ФИФA рефериси Илгиз Танташев бош ҳакам вазифасини бажаради.

Унга қанотларда Aндрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. 4-ҳакам сифатида яна бир ўзбекистонлик рефери Шерзод Қосимов қайд этилган.

Comments

You must be logged in to commet!