ОФК ЎФАни 340 минг доллар жаримага тортди

  • 07 Oct 10:29
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) интизом қўмитаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясини 340 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган қарорда айтилган.

Tecno

Жарима сабаби сифатида 10 июнь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган Ўзбекистон – Қатар учрашувида бир қатор регламент бузилишлари қайд этилгани кўрсатилган.

Хусусан, ўйин тугаганидан сўнг майдонга футболчилар учун мукофот сифатида олиб кирилган BYD русумли автомобиллар асосий сабаб бўлган. ОФК регламентига кўра, Жаҳон чемпионати саралаш учрашувлари давомида мезбон жамоа стадион ҳудудида ОФКнинг расмий ҳомийларидан бошқа брендларни намоён этмаслиги шарт.

ОФК ҳар бир саралаш ўйини учун мезбонларга маълум миқдорда маблағ ажратади, бунинг эвазига улар барча тижорий талабларга риоя этиши керак. Шунинг учун “Бунёдкор” стадионидаги бу ҳолат регламент бузилиши деб баҳоланган.

Агар ўша куни ЎФА автомобилларни майдонга олиб кирмай, футболчиларга фақат рамзий тарзда калитларни топширганида, бу жарима қўлланмаслиги мумкин эди.

Comments

You must be logged in to commet!
Baxil Alihuja
07/10/2025 12:46
бу жаримани ташкилотчиларни рахбарларини хисобидан ундириш шарт! качонгача бир нечта ахмок рахбарни деб халк жабр куради?