Оғир аҳволда олиб кетилган Неймар бўйича тезкор маълумот

  • 19 Feb 23:19
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Франция чемпионатининг 24-турида мусобақа пешқадами ПСЖ кучли рақибларидан “Лилль” билан куч синашиб, 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида гол урган Неймар 51-дақиқада оғир жароҳат олиб, тиббиёт ходимлари назоратида майдондан олиб кетилди.

Бразилиялик юлдуз тезкор тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув  натижасида 31 ёшли тўпурарнинг тўпиғида пайлари шикастлангани аниқланди. Синиш аломатлари йўқ.

Шунга қарамай, бу жароҳат ҳам оғир ҳисобланади. Неймар майдонга қайтиш учун маълум муддат даволаниши талаб этилади.  

Comments

You must be logged in to commet!