Оғир атлетика. Бугун Ҳусинбой Матрасуловга мухлислик қиламиз

BEPUL PROPAN

Хабар берганимиздек, шу кунларда Испаниянинг Леон шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун мусобақанинг навбатдаги кунида эркаклар ўртасида -73 кг вазн тоифасида “А” гуруҳида Ҳусинбой Матрасулов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Вакилимиз иштирокидаги ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Эслатиб ўтмиз, кеча жаҳон чемпионатининг аёллар ўртасида -59 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Нигора Абдуллаева силтаб кўтаришда кумуш ва иккикурашда бронза медалларини қўлга киритган эди.

Comments

You must be logged in to commet!