Окслейд-Чемберлен "Арсенал" билан шартномани узайтиришни истамади

CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен “Арсенал” билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамади. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Tecno

Таъкидлаш керакки, 23 ёшли футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. Шу боис, у катта эҳтимол билан мана шу ёзги трансферлар даврида “Арсенал”ни тарк этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ унга "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Челси" каби футболчилар жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Comments

You must be logged in to commet!