Оладиган борми? “Бавария” машҳур футболчисини трансферга қўйди!

  • 12 Jul 20:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” мутасаддилари клубнинг франциялик легионери Кингсли Команни трансферга қўйди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, клуб раҳбариятига 28 ёшли ҳужумкор футболчининг кейинги пайтда кўп жароҳат олаётгани қониқтирмаган.

Улар янги бош мураббий Венсан Компани янги мавсумда Кингслига имконият бермайди ва унинг ўрнига янги ўйинчи Майкл Олисени ўйнатади, - деган қарорга келган.  

Якунланган мавсумда Кингсли Коман барча турнирларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол ва учта ассист билан кифояланди.

Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган ва трансфер суммаси бугунги кунда 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

 

Comments

You must be logged in to commet!