Олимжон Назаров вазн ўлчаш маросимида иштирок этди. Эртага жанг!

  • 22 Apr 13:26
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Boxing
CHERY AUTO

Бир қанча ўзбек боксчилари профессионал йўналишда Жанубий Кореянинг "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси билан ишлаб келмоқдалар. Мураббий Бобур Нажмиддинов қўл остида машғулотлар олиб борувчи ва мана шу компания мижозлари ҳисобланган ўта енгил вазнли (50,8 кг) Олимжон Назаров навбатдаги жангини эртага 23 апрель куни ўтказади. Ушбу кечада Олимжон Назаров (25-5 15КО) ўзига тегишли бўлган WBО Оriental минтақавий камарини Филиппин вакили Херма Болородан (6-1, 4КО) ҳимоя қилади.  Ушбу кечада яна бир юртдошимиз Абдурасул Исмоилов (9-1, 5КО) ҳам енгил вазн тоифасида ҳудди шу мавқедаги вакант камар учун бошқа бир филиппинлик Аржи Токуэрога 13-5-3, 10КО) қарши жанг олиб бориши керак эди. Бироқ, ҳамюртимизнинг визасига боғлиқ муаммолар туфайли, бу баҳс қолдирилди.

Tecno

Бугун ушбу жанг аввалидан Олимжон Назаров вазн ўлчаш маросимида иштирок этди ва белгиланган меъёрни бажара олди. Шу ўринда юртдошимизга эртанги муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

IMG_20220422_132633_945ХА

Comments

You must be logged in to commet!