Олимпиада чемпиони допинг сақлашда гумон қилинмоқда

  • 05 Nov 14:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Athletics
CHERY AUTO

Франция полицияси жазоирлик Олимпиада чемпиони Тауфик Махлуфи иши бўйича тергов олиб бормоқда.

Tecno

Полиция Париждаги Миллий спорт институтида (INSEP) топилган допинг препаратлари Махлуфига тегишлилигини аниқламоқда. Жорий йилнинг сентябрь ойида INSEP да ўтказилган тинтув давомида полициячилар шприцлар ва инъекция учун мўлжалланган дори воситалари мавжуд спорт сумкасини топган. Худди шу сумкада Махлуфининг ҳужжатлари ҳам бор эди.

Эслатамиз, Тауфик Махлуфи 1500 метр масофага югуриш бўйича Лондон олимпиадаси чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари, у икки карра "Рио-2016" кумуш медали совриндори ва 2019 йил жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби ҳамдир.

Comments

You must be logged in to commet!