Ўртоқлик ўйинлари. Бугун клубларимиз навбатдаги учрашувларни ўтказади

  • 22 Jan 08:46
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Аксарият ўзбек клублари Суперлига янги мавсумига тайёргарликни хорижда олиб бормоқда. Улардан бир нечтаси бугун назорат учрашувларида иштирок этади.

Жумладан, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритган АГМК Дубайда Москванинг "Спартак" клубига қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15 да старт олиши режалаштирилган.

Шунингдек, "Локомотив" Россиянинг "Краснодар-2" жамоаси билан беллашади. Ушбу ўйин 18:00 да бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!