
Осиё ўйинлари: Асадхўжа Мўйдинхўжаевдан ажойиб жанг ва чиройли ғалаба!
Осиё ўйинларининг бугунги бокс баҳсларида -71 кг вазнда ҳаракат қилаётган вакилимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам ўз жангини ўтказди.
У Шимолий Корея вакили Жанг Тае Рянг билан баҳс юритди. Бутун раундлар мобайнида устунлик қилган ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида зафар қучди. У кейинги босқичда Филиппин вакили М.Пианарга қарши жанг қилади. Шу тариқа бугунги кун дастуридан ўрин олган уч нафар вакилимиз иштирокидаги жанглар ҳам ўз якунига етди.
Comments