
Отабек Нарзуллаев: "Бу биз учун муҳим ғалаба"
“Машъал” - “Андижон” (1:0) беллашувидан кейин муборакликлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бу ўйин ва ундаги ғалаба биз учун муҳим эди. Футболчилар характер кўрсатишди. Қийин ўйин бўлди. Биринчи тайм назоратимиз остида ўтди. Бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда йигитлар руҳий тарафдан ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашди. Бу жиҳатни яхшилашимиз керак. Ҳаммани табриклайман. Бу биз учун муҳим ғалабалардан бири эди. Чунки жамоа 5-6 та мағлубиятдан кейин руҳан тушкунликда эди. Ғалаба ўйинчиларни ўзига ишончини анча оширди.
- Илк расмий ғалабангиз бўлди. Рақиб кучсиз эмасди. Шунга қарамасдан ғалаба учун тактика қўллай олдингиз. Асосий хатолар нимада?
- Гол урганимиздан кейин йигитлар ютдик деб ўйлашяпти. Футбол 90 дақиқа ўйналади. “Андижон” яхши жамоа. Рақибни ҳар томонлама таҳлил қилиб чиққандик. Кучли жамоа. Уларга қарши ҳужумкор ўйнамасак бўлмасди. “Пахтакор”, “Динамо” клублари билан баҳсларда қарши ҳужумларда ўйнаган бўлсак, бугунги учрашувда ҳужумкор тактика қўлладик. Худога шукр, футболчилар кўрсатмани тўлиқ бажаришди. Ҳа, хатоларимиз бор. Буни устида ишлаймиз ва кейинги ўйинларда бундан ҳам яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Comments