Ўзбекистон чемпиони “Барса”ни тезроқ Сетьенни ҳайдашга чақирмоқда

  • 18 Jul 19:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Бунёдкор”да Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган Ривалдо “Барселона” раҳбариятида бош мураббий масаласида қатъият кўрсатишга чақирмоқда.

Tecno

- “Барселона” хўжайинларида янги бош оғриқ пайдо бўлди. Улар Чемпионлар лигаси қайта  бошланиши олдидан бош мураббийни алмаштириш ҳақида ўйламоқда. Бартомеу Сетьенни бўшатиб юбориши керак. Мухлислар ва журналистлар Сетьеннинг ишидан норози, уларга “Барса” кўрсатаётган ўйин ёқмаяпти. Жамоа фойдаси учун қарорни  ҳозироқ қабул қилиш керак, - деди Ривалдо.

Узоқ муддат чемпионлик учун курашган “Барселона” рестарт аввалида “Реал”дан олдинда бўлса-да, охир-оқибат чемпионликни мадридликларга топшириб қўйди.

Айни пайтда кўпчилик, ҳатто жамоа етакчиси Лионель Месси ҳам Кики Сетьен танлаган услуб билан Чемпионлар лигасида “Наполи”ни енгиб бўлмаслигини таъкидламоқда.

gtgtgtd

Comments

You must be logged in to commet!
Komil Jon Temirov
18/07/2020 23:15
Халиям вакт бор сетиенни хайдаб бирорта футболни тушунадиган мутахасис олиб келиш к.к