Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда
Уч кундирки, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини Бухоро шаҳридаги “Универсал” спорт мажмуасида олиб бормоқда.
Осиё кубоги–2026 мусобақасига тайёргарлик доирасида ташкил этилган ушбу йиғинда Нодир Элибоев бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларнинг жисмоний ҳолатини янада яхшилаш, ўйинчилар ўртасидаги ўзаро боғланишларни мустаҳкамлаш ҳамда турли тактик ва стратегик йўналишлар бўйича машғулотлар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бухородаги йиғин доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия терма жамоасига қарши иккита халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Россия терма жамоасининг бугун эрта тонгда Бухоро шаҳрига етиб келди.
Халқаро ўртоқлик учрашувларидан биринчиси 19 декабр куни соат 17:00 да “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтади ва мухлислар учун очиқ тарзда ташкил этилади. Шу муносабат билан барча бухоролик футзал ишқибозларини ҳамда шаҳар меҳмонларини ушбу қизиқарли халқаро ўртоқлик учрашувини жонли томоша қилиш ва миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун “Универсал” спорт мажмуасига чорлаб қоламиз.



Comments