Ўзбекистон U23 терма жамоасининг икки футболчиси клуб ихтиёрига жўнаб кетди

CHERY AUTO

Легионерларимиз Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Биласиз, ЎФА Қатар майдонларида ўтаётган U23 Осиё кубогида барча легионерларимизни терма жамоамизга жалб этишга муваффақ бўлган эди.

Хусусан, Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркиновнинг клублари билан асосий вазифага қадар — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш бўйича келишувга эришилган эди.

Шу сабабли, ушбу икки футболчи ўз жамоалари таркибидаги навбатдаги муҳим ўйинларга тайёргарлик кўриш учун клублари сафига йўл олмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
. ...
30/04/2024 17:05
Шунисига хам катта рахмат кулбларига хам футболчиларга хам
Дилшод Xaмзаев
30/04/2024 22:47
Финалга қолиш керак эдида.бир сафда туриб чемпионликни нишонлаш бошқача.майли рахмат шунисигаям