Ўзбекистонлик 5 нафар ҳакам Осиё Чемпионлар лигаси 2-тури учрашувига тайинлов олди

  • 20 Sep 18:32
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Осиё Чемпионлар лигаси “Ҳ” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Ванфоре Кофу” (Япония) ҳамда “Бурирам Юнайтед” (Таиланд) жамоалари ўртасидаги баҳсни Аҳрол Рисқуллаев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Унга қанотларда ФИФА ҳакамларимиз Санжар Шоюсупов ҳамда Алишер Усмонов ёрдам беришади.

Tecno

Аҳамиятли жиҳати, ушбу учрашувда ВАР ҳамда АВАР вазифалари ҳам вакилларимизга ишониб топширилган. ОФК ВАР курсини муваффақиятли якунлаган Фирдавс Норсафаров (ВАР) ҳамда Азиз Асимов (АВАР) бу учрашувда бирга ишлаши кўзда тутилган.

 пқпф

Comments

You must be logged in to commet!