АҚШнинг Уинстон-Сейлем шаҳрида эркаклар ўртасида соврин жамғармаси 717,955 АҚШ доллари бўлган "Winston-Salem Open" турнирида биринчи давра баҳслари давом этмоқда.
Унда испаниялик Пабло Андухар ва чилилик Николас Харри ўзаро рақобатлашиб, якунда 6:4, 6:2 ҳисобида Пабло ғалаба қозонди.
Жанубий Корея шарафини ҳимоя қилаётган Дак Хи Ли эса илк босқичда швецариялик Генри Лааксоненни 7:6, 6:1 ҳисобида таслим қилди.
Comments