"Пахтакор" Сардор Собирхўжаевни таркибда сақлаб қолди!

  • 31 Dec 15:07
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Янги мавсумга катта иштиёқ билан тайёрланаётган "Пахтакор" асосий ўйинчиларидан бирини таркибда сақлаб қолди. 

Tecno

Мавсумнинг охирги ўйинларида турли сабабларга кўра майдонга туширилмаган ва клубдан кетиши кутилаётган Сардор Собирхўжаев яна "Пахтакор"да қолди. Бугун раҳбарият у билан якуний тўхтамга келди ва икки йиллик шартнома имзоланди.

“Янги мураббий, янгича қараш.  Мен “Пахтакор” мухлислари билан биргаман. Биз янги мавсумда чемпион бўлишимиз керак ва бу борада меҳнат қиламиз”, - дейди Сардор Собирхўжаев, клуб матбуот хизматига.

30 ёшли ярим ҳимоячи 2024 йилда "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 28 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 

Comments

You must be logged in to commet!