"Пахтакор" ёш ҳужумчиси билан шартномани 2026 йил охиригача узайтирди

  • 27 Jul 15:45
  • 0
CHERY AUTO

"Пахтакор" жамоаси ёш иқтидор эгаси Рустам Турдимуродов билан шартномани узайтирди. Энди футболчи 2026 йил охиригача "шерлар" шарафини ҳимоя қилади.

Tecno

Иқтидорли ҳужумчи асосий жамоада ушбу мавсумда ўз дебютини нишонлади. 18 ёшли ҳужумчи билан амалда мавжуд бўлган шартнома 2026 йил сўнггига қадар узайтирилди.

Рустам асосий таркибда Навоийда "Қизилқум"га қарши кечган баҳсда дебютини ўтказди ва уч ўйинда майдонга тушиб улгурди. Турдимуродов "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчиси саналади.

рустам

Comments

You must be logged in to commet!