"Пахтакор"да янги легионер пайдо бўлди

  • 16 Feb 22:16
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўз қароргоҳида мавсумга тайёргарлигини давом эттираётган “Пахтакор” клуби ҳам селекция ишларини олиб боряпти.

Tecno

Бугун клуб матбуот хизмати жамоанинг машғулотларидан олинган фотосуратларни тақдим этди. Унда эса янги футболчига кўзимиз тушди, у легионер эди.

Табиийки, бу барчанинг эътиборини ўзига тортган бўлиши аниқ. Маълумотга қараганда, ушбу ўйинчи камерунлик ҳужумчи эканлиги айтилмоқда ва ҳозирча унинг кўрикдан ўтиш учун келгани аён бўлди.

Бу борада "Пахтакор" матбуот хизмати билан боғланганимизда эртага янги футболчилар борасида тўлиқ маълумот берилишини айтди.

Comments

You must be logged in to commet!