Почеттино "Челси"га 3 та аргентиналик футболчини олиб келмоқчи

  • 14 May 13:11
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Челси" бош мураббийига айланиши кутилаётган Моурисио Почеттинонинг трансфер мақсадлари аниқ бўлди. Аргентиналик мутахассис жамоага келганидан кейин "Интер"дан Мартинес, "Астон Вилла"дан Эмилиано ва "Брайтон" футболчиси Макаллистерни сотиб олишни истайди. Бу ҳақда "Mail Sport" нашри хабар тарқатди. 

Tecno

Лаутаро мавсумни кўтаринги кайфиятда ўтказмоқда. У миланликлар сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та голда қатнашди. Макаллистернинг "Брайтон"ни тарк этиши деярли аниқ. У каттароқ, совринлар учун курашадиган клуб сафига бориб қўшилишни истайди. Эмилиано ҳам топ клубга ўтишни хоҳлаяпти.

"Челси" ўз таркибига қўшиб олиши мумкин бўлган ўйинчилар орасида Харри Кейн ҳам бор. У билан Почеттино "Тоттенхэм"да бирга ишлаган. Шу сабабли, "аристократлар" англиялик ҳужумчи учун курашга қўшилди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!