Почеттино “Манчестер Юнайтед”га юлдузларни танлай бошлади

  • 13 Feb 17:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖни бошқараётган Маурисио Почеттино унинг хизматларига қизиқиш билидираётган “Манчестер Юнайтед” ёзда қайси ҳужумчини трансфер қилиши лозимлигини айтди.

Tecno

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, аргентиналик мутахассис манчестерликларга “Тоттенхэм” тўпурари Ҳарри Кейнни олишни тавсия қилган. Бу ҳужумчига “Юнайтед”нинг ашаддий рақиби – “Манчестер Сити” ҳам бир неча мавсумдан бери тинимсиз оғиз солмоқда.

“Тоттенхэм” хўжайини Даниэль Леви ўтган ёзда Ҳарри Кейнни Хосеп Гвардиолага 130 миллион еврога бермади. Ҳужумчининг ўзи клуб раҳбариятидан анча аразлаб юрди.

Жорий мавсумда Ҳарри Кейн 20 та учрашувда бешта гол урди холос. Унинг самарадорлигида пасайиш кузатилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
&
bats
13/02/2022 22:01
Gap yoq