Премьер-лигадан Чемпионшипга тушиб кетган илк жамоа номи маълум бўлди

  • 13 May 22:44
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

АПЛнинг 36-туридан ўрин олган "Саутгемптон" - "Фулхэм" баҳси меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Мазкур беллашувдан кейин "авлиёлар" турнирда 24 очко билан 20-ўринда қолди.

Tecno

"Саутгемптон" 17-ўринга чиқиб олиши учун 8 очко керак бўлади. Аммо Премьер-лига якунланишига 2 тур қолди. Агарда жамоа иккала ўйинда ғалаба қозонган тақдирда ҳам, хавфли зонадан чиқиб кета олмайди. 

Клуб мавсум давомида 2 та мураббийни ўз ишидан олди. Бундан ташқари, спорт директори ҳам истеъфога чиқарилди. Топ клубларга ажойиб футболчиларни етиштириб берган "Саутгемптон" 11 йилдан сўнг Чемпионшипга қайтмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!