Превью. "Навбаҳор" - "Насаф"

  • 12 Sep 07:46
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Навбаҳор" Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида Қаршининг “Насаф” клубига қарши ўтказади.

Tecno

Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 55 марта рўбарў келишган. Ушбу ўйинларнинг 24 тасида “аждарлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда “лочинлар” ғалаба қозонишган. 17 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 83-69, “Насаф” фойдасига. Ўзаро учрашувларда “Насаф” 89 очкони,  “Навбаҳор” эса 59 очкони қўлга киритган. Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби  Наманган ва Қаршида қайд этилган. 

“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари бунгача Наманганда 27 марта куч синашган. Мазкур баҳсларнинг 9 тасида наманганликлар зафар қучишган бўлса, 13 та учрашувда дуранг қайд этилган, 5 та ўйинда эса қаршиликлар ғалаба қозонишган. 

Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувларда “лочинлар” “Насаф” дарвозасини 43 марта ишғол этишган бўлса, “аждарлар” “Навбаҳор” дарвозасига  26 та тўп киритишган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Насаф” учрашуви 14 сентябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳида соат 19:30 да бошланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Comments

You must be logged in to commet!