Превью: Тошкент дербисида устунлик қайси жамоа тарафида?

CHERY AUTO

Суперлиганинг 13-тур ўйинида “Пахтакор” Тошкент дербисида “Бунёдкор” ни ўз майдонида қабул қилади.

Tecno

Мазкур жамоалар ўртасида кечадиган баҳслар хамиша кескин тўқнашувларга бой тарзда ўтади. Ҳозиргача ўтказилган 30 беллашувнинг 11тасида "шерлар" ғолиб бўлишган. 9тада баҳсда дуранг ва 10 тасида "қалдирғочлар"нинг ғалабаси кузатилган.

"Пахтакор" 38 тўп киритиб, 33 гол ўтказиб юборган. Жамоалар ўртасидаги энг йирик натижа 2020 - йилнинг биринчи даврасида кузатилиб, унда "Пахтакор" 5:0 ҳисобида ютуққа эришган. "Пахтакор" уй учрашувида шундай муваффақиятга эришган. Хюистра жамоаси ўз майдонидаги баҳсларда 7 ғалаба, 6 дуранг ва 2 мағлубият қайд этилган. Голлар уриш борасида устунлик "Пахтакор" тарафида - 21:9.

"Пахтакор" ва “Бунёдкор”жамоалари ўртасидаги ўйин 31 июль, шанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Comments

You must be logged in to commet!