ПСЖ - "Бавария" учрашуви 22 йиллик танаффусга барҳам берди

  • 24 Aug 11:43
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

УЕФА Чемпионлар лигаси финалларида анчадан буён ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилмаётган эди.

Кеча бўлиб ўтган ПСЖ ва “Бавария” жамоалари ўртасидаги финални Кингсли Коман томонидан киритилган биргина гол ҳал қилди ва бу ҳодиси 1998 йилдан буён илк бор кузатилди.

Бундан 22 йил муқаддам “Реал” ЕЧЛ финалида “Ювентус”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. 1993 йилги "Марсель" - "Милан" (1992/93) ва 1995 йилги "Аякс" - "Милан" жамоалари ўртасидаги финаллар ҳам 1:0 ҳисобида якунланган.

Comments

You must be logged in to commet!