ПСЖ бош мураббийи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

  • 29 Jun 11:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ бош мураббийлигидан кетиши кутилаётган Кристоф Гальте фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Tecno

Гальтенинг Париж клубидаги ўрнини Луис Энрике эгаллаши кутилмоқда. Франциялик мутахассиснинг ишсиз қолиши ҳам узоқ вақтга чўзилмаслиги мумкин. Журналист Ману Сайнснинг сўзларига кўра, 56 ёшли Гальте Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби раҳбарияти билан ўзаро ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлаган.

Аввалроқ “Ал-Ҳилол” Массимилиано Аллегрини бош мураббий лавозимига тайинлашни режалаштирган эди. Бироқ италиялик мутахассис “Ювентус”дан кетишни истамади ва бу таклифни рад этди.

Comments

You must be logged in to commet!