ПСЖ Чемпионлар лигаси тўпурарини сотиб олмоқчи

  • 15 May 14:54
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Серу Гирассини харид қилишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

Манбага кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике 29 ёшли форвардни ёзги трансфер ойнасида жамоа учун устувор мақсад деб билади.

Маълум қилинишича, Гирасси билан тузилган шартномада 70 миллион евро миқдоридаги товон пули кўзда тутилган, бироқ бу фақат айрим клубларга тегишли: "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси" ва "Арсенал".

Футболчи эса трансфер талаб қилаётгани йўқ ва "Боруссия"да қолишга қарши эмас, чунки у бу клубга ўтган ёзда "Штутгарт"дан келиб қўшилган эди.

Жорий мавсумда Гирасси барча мусобақаларда 44 ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Бундан ташқари ҳужумчи 13 та гол билан Чемпионлар лигаси тўпурарлигини Рафинья билан бўлишиб турибди.

Comments

You must be logged in to commet!