ПСЖ футболчиси: Қишки трансферлар очилишини сабрсизлик билан кутяпман

  • 25 Dec 23:03
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Хесе Родригес қишки трансферлар деразасиининг очилишини сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

Tecno

“Футболни жудаям соғиндим ва имкон қадар тезроқ майдонга тушмоқчиман. Ҳозир эса қишки трансферлар деразаси очилишини сабрсизлик билан кутяпман. Агар адашмаётган бўлсам оҳирги марта деярли бир йил олдин, апрелда майдонга тушганман. Аммо ўшанда ҳам тўлиқ ҳаракат қилмаганман”, - дейди испаниялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Хесе ПСЖ сафига 2016 йил “Реал”дан кўчиб ўтган эди. У шундан сўнг "Лас-Пальмас" ва "Сток Сити" клубларида ижара асосида тўп сурди, аммо уларнинг ҳеч бирида асосий таркибга кира олмади. У жорий мавсум Франция чемпионатида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.

Comments

You must be logged in to commet!