ПСЖ Гризманнга эшигини очмади

  • 09 Sep 16:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
BEPUL PROPAN

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманнда фаолиятини ўз юртида давом эттириш имконияти пайдо бўлганди.

ПСЖ раҳбарияти тажрибали ўйинчини жамоага олиб келиш ҳаракатларини бошлаганди. Кейинроқ, трансфер ишлари тўхтатилди.

Журналист Лоик Танзи бунинг сабабини аниқлади.

Маълумотларга кўра, парижликлар Антуан Гризманн катта маош оладиган футболчилар тоифасига кириши боис, уни олиш фикридан воз кечган.

Кўпчилик “Атлетико” юлдузи “Реал Сосьедад” тарбияланувчиси эканини билмайди. Бундан ташқари, Гризманн орада “Барселона”га кўчиб ўтган, бироқ Каталониядаги фаолияти ёрқин чиқмаганидан кейин Мадридга қайтишга мажбур бўлди.

Comments

You must be logged in to commet!