ПСЖ Мбаппега рекорд даражада маош таклиф қилмоқда. "Реал" бунга қодир эмас

  • 08 Mar 18:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолишга ҳали ҳам умид қилмоқда, деб хабар беради The Independent.

Tecno

Британия нашри хабарига кўра, парижликлар франциялик футболчига йилига 100 миллион евро маош оладиган янги шартнома таклиф қилишган.

Агар Мбаппе 30 июнь куни якунига етадиган шартномани узайтиришга рози бўлса, футбол тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади ва бу борада рекорд ўрнатади.

Килиан Мбаппе жорий мавсум ПСЖ сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Comments

You must be logged in to commet!