ПСЖ Мбаппени қўрқитяпти

  • 20 Nov 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени “Реал”га ўтиш фикридан қайтаришга уринмоқда. 24 ёшли ҳужумчи парижликларнинг жамоада қолиш таклифни қабул қилмаяпти. Килиан ёзда “Реал”га ўткмоқчилиги айтиляпти.

Tecno

Париж клуби раҳбарияти эса, Мадридда Мбаппега осон бўлмаслигини таъкидламоқда.

Diario AS нашрига кўра, ПСЖ мутасаддилари Мбаппега Неймар билан юзага келган вазиятни эслатди. Маълумки, Килиан жамоада бразилиялик юлдуз билан чиқиша олмаган. Улар ўртасидаги зиддият доим журналистлар ва мухлисларнинг диққат марказида турган.

Парижликлар Килиан “Реал”га ўтса, худди шу ҳолат бошқа бир бразилиялик юлдуз – Винисиус Жуниор билан ҳам такрорланиги мумкинлигини айтмоқда.

Аввалроқ, Винисиуснинг ўзи ҳам журналистлар билан суҳбатда Килиан Мбаппенинг трансферини амалга оширишни ёқламаслигини, ўзи жамоанинг асосий юлдузи сифатида тўп тепмоқчи эканини таъкидлаганди.

Comments

You must be logged in to commet!
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
21/11/2023 06:55
Мбаппе хамжонга тегди шундан бошка мавзу хакида ёзинглар илтимос