ПСЖ шу ёзда Мбаппени сотади, фақат...

  • 13 Jun 11:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "Реал"га ўтишини истамаяпти.

Tecno

Аввалроқ, франциялик футболчи клуб раҳбариятига шартномани узайтириш вариантини фаоллаштирмаслигини айтгани маълум бўлганди. Хабар қилинишича, парижликлар футболчини сотувга қўйишган.

Cadena SER журналисти Ману Карренонинг сўзларига кўра, ПСЖ шу ёзда Мбаппени сотишни режалаштирмоқда, аммо у ҳеч қачон "Реал"га сотилмайди.

Мбаппе ўтган йили Мадрид клубига ўтишга яқин келганди, аммо якунда ПСЖ билан янги шартнома имзолашга қарор қилди.

Comments

You must be logged in to commet!