ПСЖ Туриндан ҳужумчи кутяпти

  • 28 Apr 13:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибаланинг “Ювентус”даги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Томонлар янги битим бўйича келиша олмади. Турин клуби бу ҳужумчини ёзда сотиб юбориши кутилмоқда.

Tecno

Дибалага харидорлар етарли. Улар орасида ПСЖнинг имкониятлари юқори ҳисобланмоқда. Парижликлар Килиан Мбаппени сақлаб қола олмаслиги мумкин. Бундан ташқари, Мауро Икардини трансферга қўядиган бўлди.

Пауло Дибала ҳам ўзига тақдим этилаётган ўйин вақти камлигидан шикоят қиляпти ва клубни тарк этишга тайёр. Аргентиналик футболчи Европа Чемпионлар лигасида мунтазам қатнашадиган ҳар қандай клуб билан ҳамкорлик қилишга тайёр.

Унга “Манчестер Юнайтед” ва “ Тоттенхэм”дан ҳам таклифлар бўлмоқда.

Дибала жорий мавсумда А Серияда 14 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва иккита голли пас узатди.

Comments

You must be logged in to commet!