ПСЖ юлдузлари коронавирусга чалинди

  • 01 Sep 12:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖнинг муҳим футболчилардан ҳисобланган Анхель ди Мария, Мауро Икарди ва  Леандро Паредес коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқамоқда.

Tecno

Қоидага кўра, улар тиббиёт протоколи асосида карантинга олинган. Гарчи ПСЖ коронавирусга чалинганлар номини сир тутаётган бўлса-да, L’Equipe нашри булар Анхель ди Мария ва Леандро Паредес эканини таъкидламоқда.

Бу икки футболчи Мауро Икарди, Андер Эррара, Кейлор Навас ва Неймар билан бирга таътилни Ибицада ўтказган ва коронавирус юққанини билгач, ҳаммаси Парижга бирга қайтиб келган. Улар орасида Икарди ҳам дўстларидан касалликни юқтириб олгани айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!