Пьянич ва Бенатья чорак финалнинг дастлабки баҳсида “Ювентус”га ёрдам бера олишмайди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча “Ювентус” Лондонда УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида “Тоттенхэм”ни 2:1 ҳисобида таслим этди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Tecno

Ушбу баҳсда туринликлар сафида ярим ҳимоячи Миралем Пьянич ва ҳимоячи Мехди Бенатьялар ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилишди. Бу эса ушбу футболчиларнинг мусобақадаги 3-огоҳлантириши бўлди ва улар шу тариқа ЕЧЛнинг 1/4 финал дастлабки баҳсида жамоасига ёрдам бера олишмайдиган бўлди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг чорак финалига 16 март куни қуръа ташланади.

Comments

You must be logged in to commet!