"Қизилқум" учун "Бунёдкор" қулай рақибга айланиб қолди...ми?

  • 02 Aug 12:05
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Қаршида “Қизилқум” – “Бунёдкор” учрашуви орқали Суперлигада иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Мазкур жамоалар чемпионат доирасида ўзаро 35 маротаба тўқнашишди. “Қизилқум”да 8, “Бунёдкор”да 20 ғалаба бор. 7 та учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 32\63 “Бунёдкор” фойдасига.

Tecno

Биринчи давранинг илк турида Тошкентда “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган ўйинда “Қизилқум” 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган. “Бунёдкор” охирги марта “Қизилқум” мезбонлигидаги учрашувда 2018 йили ғалаба қозонган. Ўшанда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилган. Охирги 5 та ўйиннинг 4 тасида “Қизилқум” ғалаба қозонган ва 1 тасида дуранг кузатилган.

Comments

You must be logged in to commet!